Энди давлат хизматчилари мажбурий, соҳавий-ҳуқуқий “имтиҳон”дан ўтади
Жамият
−
23 Декабрь 2019
7254Давлат бошқарув ходимлари билиши мажбурий бўлган соҳавий-ҳуқуқий талаблар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Унга асосан, вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзларининг фаолият соҳаларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув ходимлари билиши мажбурий бўлган соҳавий-ҳуқуқий талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатда белгиланишича, 2020 йил июль ойидан бошлаб:
• давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси минимал талабларга мувофиқлиги белгиланган тартибда ҳуқуқий саводхонликни баҳолашнинг автоматлаштирилган тизими орқали баҳолаб борилади;
• баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали Адлия вазирлиги томонидан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.
• Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасига қўйиладиган талаблар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий юридик маълумотли ходимлари, давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек Давлат ташкилотларининг ҳуқуқий саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан баҳолашдан ўтказиладиган ходимлари лавозимлари рўйхатида кўрсатилмаган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
• 2020 йил 1 январдан ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун мўлжалланган махсус ахборот тармоғининг синов режимида;
• 2021 йил 1 январдан бошлаб эса тўлиқ режимда ишга тушишини таъминлайди.
Ушбу қарорни ижро этиш билан боғлиқ харажатлар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь