Энди айрим “маклер”лардан лицензия талаб қилинмайди
Жамият
−
22 Декабрь 2019
5715Риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар кўрсатилаётган хизматлар қийматининг камида 15 фоизи миқдорида ҳақини олдиндан тўламасдан риэлторлик хизматлари кўрсатишга ҳақли. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатда белгиланишича, эндиликда риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар олиш ҳақидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар кўрсатилаётган хизматлар қийматининг камида 15 фоизи миқдорида ҳақини олдиндан тўламасдан риэлторлик хизматлари кўрсатишга ҳақли.
Риэлторлик фаолияти қуйидаги риэлторлик хизматлари турларини кўрсатиш йўли билан амалга оширилади:
• кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қилиш;
• кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
• кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди.
Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь