Энди ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари мутлақо янгича тартибда ишлайди

Жамият

image

Бундан буён вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари мутлақо янгича ишлаб, 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлайди. Бу ҳақда кеча, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтилди.  

Президент топшириғига биноан, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериб, рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. 

Баҳо беришда корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши кераклиги белгиланди. Яъни, ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50 фоизи кейинги 3 йил давомида ишласа, ҳоким ва унинг тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилмоқда. 

Видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу янги тизимни жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Маълумот ўрнида, кичик бизнес мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизини, саноат маҳсулотлари ҳажмининг учдан бирини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 98 фоизини, инвестицияларнинг ярмини таъминламоқда. Кўпгина вилоятларда экспортнинг 70-90 фоизи айнан кичик бизнесга тўғри келади.

Жорий йилнинг 6 ойида тадбиркорлик субъектлари сони 60 мингтага ортган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳокимлар Кичик бизнес Тадбиркорлик

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг