Энди ҳокимлар малакасини чет элда оширади

Жамият 3500
image

Ўзбекистонда ҳокимларни замонавий бошқарув асослари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш чоралари кўрилади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Лойиҳанинг бажарилиш муддати йил давомида деб белгиланган ва бу борада тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларини бошқарув асослари бўйича ўқитиш, хорижий мамлакатларнинг нуфузли ташкилотларида малака ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3
t
×