Энди ҳар ойда “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Жамият

image

Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинди.

Ҳукумат топшириғига биноан, “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси 2024 йилда қуйидаги кунларга тўғри келади:

  • 24 апрель;
  • 22 май;
  • 26 июнь;
  • 24 июль;
  • 28 август;
  • 25 сентябрь;
  • 23 октябрь;
  • 27 ноябрь;
  • 25 декабрь.

“Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Автомобилсиз кун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг