Эмизикли оналар эмланиши қанчали хавфли? ЖССТ жавоб берди

Саломатлик 5239
image
-

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти эмизикли оналарга коронавирусга қарши эмланишни тавсия қилди. Бу ҳақда ЖССТга таяниб, “Коммерсантъ” хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, эмизикли оналарни коронавирусга қарши эмлаш ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аксинча, уларнинг болаларини юқумли касалликлардан сақлайди. 

"Бир қатор қисқа муддатли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эмизикли оналарнинг иммунизацияси туфайли болалар учун хавф йўқ. Бундан ташқари, вакцинадан кейин пайдо бўладиган ҳимоя болага ҳам ўтиши мумкин", дейилади ЖССТнинг  Женева штаб-квартирасидан олинган хабарда. Штаб-квартира мутахассисларининг фикрига кўра, "эмлаш туфайли кўкрак сути билан озиқланишни тўхтатмаслик керак”.

ЖССТнинг таъкидлашича, ҳомиладорлик пайтида коронавирусга чалиниш хавфи катта. Шу сабабли, ташкилот ҳомиладор аёлларга вакцина олишни тавсия қилади. 

Бироқ “Спутник V” вакцинасидан фойдаланиш бўйича йўриқномада эмизикли аёллар учун ушбу вакцина тавсия қилинмаслиги айтилган. Худди шу йўриқномага кўра, ҳомиладорлик пайтида вакцинанинг онага келтирадиган фойдаси туғилажак бола учун эҳтимолий хавфдан йироқ бўлсагина қўллаш мумкин. 

Жорий йилнинг июнь ойида эса ЖССТ ҳомиладор аёлларга ҳам COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинаси билан эмланишга рухсат берди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×