Эмери дунёнинг энг яхши мураббийи кимлигини айтди

Спорт

image

“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери “Манчестер Сити”нинг испаниялик мураббийи Пеп Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб атади.

“Мен учун Пеп дунёнинг энг яхши мураббийи. Унинг Испания ва Англиядаги фаолиятини таҳлил қилиб, ажойиб мутахассис деган хулосага келдим”, дейди Эмери.

Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” тарихда илк бор UEFA Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсумда инглиз жамоаси требл қайд этишга муваффақ бўлди. Гвардиола қўл остида “шаҳарликлар” беш марта Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария” клубларини ҳам бошқарган. Умумий ҳисобда мутахассис барча клублар билан 37 та соврин, жумладан, уч марта Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Гвардиола Унаи Эмери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made