Элнур Абдураимов финалга чиқди

Спорт

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтаётган бокс бўйича лицензион турнирда -63 килограмм вазн тоифасидаги ярим финал баҳсларига ҳам навбат берилди. Бироз аввал ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Элнур Абдураимов финал йўлланмаси учун жанг олиб борди.

Мўғилистонлик тажрибали Чинзориг Батарсухга қарши жанг қилган Элнур мухлисларга яна бир ғалаба тақдим этди. Жанг давомида ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан ажралиб турган Абдураимовнинг ҳаракатларини, ҳакамлар юқори баллар билан баҳолади.

Абдураимов мусобақанинг финал босқичида қозоғистонлик Закир Саифуллинга қарши ринга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, айни дамда Ўзбекистон делегациясида 20та Олимпиада йўлланмаси мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Элнур Абдураимов Бокс Олимпиада

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг