Элликқалъада “самосуд”: қиз бола бошқа бир қизни дўппослади (видео)
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2022
18024Ижтимоий тармоқларда қизлар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 10 август куни соат 17:00 ларда Элликқалъа тумани Марказий деҳқон бозори яқинида юз берган. Туманнинг Қ.Нурумбетов кўчасида яшовчи 20 ёшли Б.З. А.Темур кўчасида яшовчи 17 ёшли Ш.Л. билан жанжаллашган. Жанжалга икки қиз ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлган. Б.З. низони мустақил равишда ҳал қилиш ниятида Ш.Л нинг кўплаб жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, тепиб, қасддан безорилик жиноятини содир этган.
Мазкур ҳолат бўйича Элликқалъа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси