Қорақалпоғистонда эшак билан жинсий алоқа қилган эркак қамалди
Жамият
−
18 Июль 2023
46867Қорақалпоғистонда эшакни қийнаб, у билан жинсий алоқа қилган 49 ёшли эркакка нисбатан жазо тайинланди. Бу ҳақда Элликқалъа тумани суди матбуот котиби Гулайим Ганиева QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 2 июль куни соат 00:30 ларда Элликқалъа туманида 49 ёшли эркак маст ҳолатда бошқа шахснинг уйи ёнида турган эшакни дарахтга боғлаган. Шунгдан сўнг, уй эгаси бўлган аёлнинг кўз ўнгида ҳайвондан ўз шаҳвоний эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисми ва 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, унга нисбатан суд қарори билан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима ва 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси