Элликқалъа туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
14 Февраль
5391Бугун, 14 февраль куни халқ депутатлари Элликқалъа туман кенгашининг навбатдан ташқари етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди, унда Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати маълум қилди.
Сессия кун тартибида кўриб чиқилган ташкилий масалада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев қатнашган.
Маълум қилинишича, Ниязимбетов фаолияти давомида бир қанча масъул лавозимларда мувафаққиятли фаолият олиб борган.
Хусусан, Элликқаъла тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари ва шу кунга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритган.
Сессия сўнгида эса туман сектор раҳбарларининг 2024 йилда амалга ошириши режалаштирилган вазифалари бўйича тақдимот ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қарорига асосан Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Жамшид Рафиқжон ўғли Бозорбоев тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси