Электр энергиясидан қайси вилоятнинг қарзи қанчалиги айтилди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
11334Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлик қанча? Мамлакатда қайси вилоят қарздорлик бўйича юқор поғоналарда туради? Ушбу саволларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов жавоб берди.
Унинг қайд этишича, мамлакатда электр энергиясидан қарздорлик бўйича Самарқанд вилояти “лидер”лик қилмоқда.
Обиджоновнинг айтишича, мамлакат бўйлаб фойдаланилган электр энергияси учун 1 йилдан ортиқ давр мобайнида тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар сони 903 305 нафарни ташкил этади. Қарздорлиги мавжудлари абонентлар 573 655 та, 3 йилдан ортиқ давр мобайнида тўлов амалга оширмаган истеъмолчилар сони эса 361 185 тага етган.
Жаҳонгир Обиджонов қарздорлар рўйхати шакллантирилгани, ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти лидер эканини айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти электр энергияси истеъмолчиларининг умумий қарзи 646 млрдни ташкил этиб, бунда аҳоли қарзи 553 млрд сўмга етган.
Aндижон вилоятининг гарданида 273 млрд сўм қарздорлик бўлса, шундан 247 млрд маблағ аҳоли қарзига тўғри келади.
Қарздорлик Навоий вилоятида қарз кўрсаткичи 410 млрд, Сурхондарё вилоятида эса 202 млрдни ташкил этмоқда. Тошкент вилоятининг электр энергиясидан умумий қарзи 381 млрд бўлса, шундан 280 млрди аҳолига тўғри келмоқда. Тошкент шаҳрида умумий қарз 161 млрд сўмга етган.
“3 йилдан буён умуман тўловларни амалга оширмаган қарздор истеъмолчилар, Самарқанд вилоятида 46 158, Тошкент вилоятида 45 685, Фарғона вилоятида 28 770 ва Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил этаётганлигини таъкидлашимиз лозим.
Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг қарздорликлари бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кун ҳолатига қарздорлиги юқори бўлган яъни 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача бўлган қарздор аҳоли истеъмолчиларлар сони 157 839 нафарни, 3 млн сўмдан 5 млн сўмгача 14 890 нафарни ва 10 млн сўмдан юқориси 5 199 нафарни ташкил этмоқда”, дейди Жаҳонгир Обиджонов.
LiveБарчаси