Электр энергиясидан қарзини тўламагани учун бутун Ливан “свет”сиз қолди

Олам

image

Ливанда иккита электр станцияси фаолияти тўхтатилганидан кейин бутун мамлакатда электр таъминоти узилди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакат шимолидаги Дайр Аммар ва жанубдаги Аз-Заҳра электр станциясида электр энергияси узилган. Шунданг сўнг, бутун мамлакат электр таъминотисиз қолган.

Гап шундаки, бир кун аввал электр станцияси оператори хорижий валютадаги қарзлар тўланмагани учун электр узилиши ҳақида огоҳлантирган.

Қарз 83 миллион долларни ташкил этади. Бу маблағдан Ливаннинг Electricit du Liban давлат компанияси Primesouth иссиқлик электр станцияси операторига атиги 2 миллион доллар тўлаган.

Шундан сўнг, давлат муассасаларидан тортиб Байрут халқаро аэропортигача электр энергиясисиз қолган. Ушбу жойларда вақтинчалик генераторлардан фойдаланилади.

Ливан ҳудудларига ичимлик суви етказиб берадиган станция ишини тўхтатган. Иккита иссиқлик электр станцияси Ливанни электр энергияси билан таъминлайдиган ягона манба ҳисобланади. Улар 550 МВт қувват ишлаб чиқаради.

Бу Ливаннинг биринчи марта электрсиз қолиши эмас. Яъни 2022 йилда ҳам шундай воқеа содир бўлган. Байрут яқинидаги Арамун қишлоғидаги электр станцияси бўйича можаро туфайли электр таъминоти тўхтатилган. Маҳаллий аҳоли электр энергиясининг мунтазам узилишига қарши норозилик намойишлари пайтида станцияга бостириб кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливан свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг