Элдорни гол урмагани учун танқид қила олмайман – Моуриньо

Спорт

image

Римнинг "Рома" клуби бош мурабббийи Жозе Моуриньо Италия А Сериясининг 14-туридан ўрин олган "Сассуоло"га қарши баҳсдан сўнг ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

“Биринчи бўлимда Шомуродов имкониятлардан фойдаланиши керак эди. Мен ҳужумчиларнинг гол уриш имкониятларини баҳолаш ниятида эмасман. Элдорни гол урмагани учун танқид қила олмайман, чунки у бошқа кўплаб вазиятларда қўлдан келганча ҳаракат қилди. Белотти ҳақида нимадир дея олмайман, чунки у ҳали жамоага кўникиши керак”, дейди португалиялик мутахассис.

"Бўрилар"нинг "Сассуоло" қарши баҳси 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ортда қолган 14 турдан сўнг римликлар турнир жадвалида 26 очко билан 6-ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Сассуоло" билан ўйинни асосий таркибда бошлаб, 66-дақиқада заҳирага олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг