Элчихона Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Олам
−
20 Июнь 2020
15789Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари икки мамлакат ўртасида авиақатнов тиклангач, 1 ой муддатда визаси ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қайтадан расмийлаштириши керак бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилди.
“Туркия Республикаси янги турдаги коронавирус COVID-19 эпидемияси туфайли парвозларнинг бекор қилиниши сабабли, виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлатлари ўтказиб юборилган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазолар қўлланилмаслиги ҳақида Туркия ҳукумати томонидан қарор қабул қилинган эди.
Туркия Республикасида эпидемиологик вазиятни барқарорлашиб бориши, қатор хорижий давлатлар билан авиақатновни тикланиши сабабли, Туркия ҳукумати бу йўналишда қўшимча чоралар қабул қилмоқда. Ҳусусан, Туркия ИИВ томонидан тарқатилган йўриқномага асосан, мамлакат ҳудудини маълум сабабларга кўра тарк этмаган чет эл фуқаролари (транспорт алоқалари тўхтатилган вақтдан вазият нормаллашган муддатга қадар), ҳамда кириш визаси ва вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлатлари ўтказиб юборилган хорижий фуқаролар, Туркиянинг ўз давлатлари билан транспорт қатновига рухсат берилганидан сўнг бир ойлик муҳлатда чиқиб кетишлари ёки виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қайтадан расмийлаштиришлари зарур.
Шу сабабли, Туркия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус касаллигидан ўзини ҳимоялаш бўйича барча зарур талабларга риоя этиш тавсия этилади”, дейилган элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 15 июндина халқаро авиақатновларни қайта йўлаг қўйиш бўйича қарор қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ҳам ишлаш ва ўқиш учун хорижий давлатларга чиқишига рухсат берилди.