Элбоши Шавкат Мирзиёевни ғалабa билан табриклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Улар телефон орқали мулоқот қилган.

Элбоши Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган умумхалқ сайловида эришган ғалабаси билан чин дилдан муборакбод этиб, биродар ўзбек халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев билан Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро сиёсатга оид масалалар юзасидан фикр алмашган.

Савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги улкан ҳамкорлик салоҳиятини ишга солишга хизмат қиладиган йирик қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга ҳам эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, МСК томонидан сайлов натижалари эълон қилинишидан аввал Шавкат Мирзиёев номига табриклар кела бошлади. Хусусан, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг