“Эл-класико”дан-да устун “Қироллар класикоси”!

Таҳлил

image

Кеча, 15 март куни Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланди. Энди жамоалар 9-10 апрель кунларини кутишларига тўғри келади айнан шу куни чорак финалнинг илк ўйинларини ўтказишади. Биз сиз билан чорак финал ўйинлари ҳақида эмас, чорак финални безаши мумкин бўлган икки футболчи ҳақида гаплашмоқчимиз.

Ҳа айнан шундай! Бизнинг суҳбатимиз тахмин қилганингиз Роналду ва Месси ҳақида боради. Мавсум аввалида Лука Модричга “Олтин тўп” топширилганда, ҳамма Месси ва Роналду эраси ортда қолди. Медага тегиб кетган баҳс-мунозаралар якунланди деб ҳисоблашган эди. Аммо нимчорак финал кўрсатиб бердики, биз камида 3 йилга шошилдик: бундай фикрлар билдиргани.

“Ювентус”нинг Мадридда “Атлетико” олдида ожиз қолиши, антироналдучилар томонидан қарсаклар билан олқишланаётган бир пайтда, Криштиану жавоб баҳсида учта гол билан уларнинг оғзини ёпиб қўйди. Аргентиналик худо берган иқтидор Лео Месси эса мавсум бошидан буён стабил ўйин кўрсатиб, “аслида “Олтин тўп” эгаси ким эканлигини кўриб қўйинглар” дегандек иддао қилиб келмоқда. “Лион”га қарши ўйинда эса гол ва пас бўйича дубл қайд этиб, ЕЧЛнинг ҳафта ўйинчисини аниқловчиларнинг бошини қотириб қўйди. Кимдир пичинг қилди: “Шу ердаям тортишадия шу иккаласи”.

Бу икковининг тортишиши ҳали яна давом этаверади шекилли. Нега десангиз, қуръага кўра икковлон ўзиго хос “қироллар класикоси”да тўқнашиш учун жамоаси билан финалга йўл олишлари зарур. Ишонинг агар финалда “Барселона” ва “Ювентус” бир-бирига рақиб бўладиган бўлса, ҳамма жамоалар тўқнашуви ҳақида эмас, балки икки буюк футболчининг жангги ҳақида гапира бошлайдилар.

“Эл-класико” дунёни иккига ажратади дейишади, аслида охирги ўн йилликда дунё ронадучилар ва мессичиларга тенг бўлиниб қолди. Мен ишонаман, “Барселона” “Ювентус” билан ЕЧЛ финалида учрашишса, бу ўйин ҳарорати бугунги “эл-класико”никидан баландроқ бўлади.
Тасаввур қилиб кўринга, жамоалар беллашуви буёғига “қироллар” беллашувига айланиб кетса. Агар финалда шу баҳсга гувоҳ бўлсак, қўрқмасдан шундай атайверинг: “Ҳали Сулаймон тирик, девлар навбатини кутсин!”


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг