“Эль класико” ўтказилмаслик хавфи остида қолди

Спорт

image

Кеча, 25 апрель куни Испания Кубоги финали доирасида “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида учрашув ҳакамлари мадридликларнинг жиғига тегадиган гаплар айтгани учун ўйин ўтказилмаслик хавфи остида қолди.

Маълумотларга кўра, ушбу вазиятдан кейин “қироллик клуби” раҳбарияти ўз футболчиларига ўйиндан олдинги расмий тадбирларда иштирок этишни тақиқлади. Яъни клуб вакиллари фотосессия, матбуот анжумани ва жамоавий машғулотларда иштирок этмади.

VAR ҳаками Гонсалес Фуертес нима деганди? 

“Ҳакамларга қарши борганлар (“Реал” назарда тутилган) яқин вақт ичида тарихий ўзгаришларга гувоҳ бўлишади ва ишларидан пушаймон бўлишади”, дейди Фуертес.

Мана шу гаплар ҳаммасига сабаб бўлди. “Реал” бош ҳакамни эмас, уларга таҳдид қилган VAR ҳакамини финалда ишлашига қаршилик қилмоқда.

Бироз вақт ўтиб, мадридликлар ўйинни ўтказишга рози бўлди. Аммо бир шарт билан. Бу ҳам бўлса, ўша VAR ҳаками айтган гапларидан узр сўраши керак. 

Испания Қироллик футбол федерацияси раҳбари Рафаэль Лусан вазиятга ойдинлик киритди.

“Биз эртага ажойиб футбол беллашувидан завқ оламиз!” дейди Лусан.

Демак, 27 апрелга ўтар кечаси Испания кубоги финали доирасида “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Испания Кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг