“Эл-класико” мураббийлар нигоҳида
Спорт
−
28 Февраль 2019
5368“Барселона” ва “Реал” клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
“Биринчи бўлимда рақибга етарлича қаршилик кўрсата олмадик ва ўйин суръатимиз ҳам юқори эмас эди, шу сабабдан улар ташаббусга кўпроқ эга бўлишди. Иккинчи бўлимда эса биз ўйинни назорат қилдик. Ижобий натижа ва финалга чиққанимиздан хурсандмиз, аммо камчиликлар устида ишлашимиз керак. Луис Суареснинг ажойиб футболчи эканлигини биламиз буни унинг статистикаси ҳам кўрсатиб турибди”, дея фикр билдирди “Барселона” устози Вальверде.
Мадридликлар устози Солари эса: “Футболда юзага келтирган вазиятларингни голга айлантира олиш жуда муҳим. Биз биринчи ўтказиб юборган голдан сўнг ҳам кўплаб вазият яратдик. Аммо бизда улардан фойдаланишда муаммолар юзага келди. Бизда ўйлаш учун умаман вақт йўқ ва тезда келаси ўйин учун қайта олишимиз керак”, деб айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, шанба оқшомида бу икки жамоа яна бир бор Испания пойтахтида премьеронинг навбатдаги тур баҳсида ўзаро ўйин ўтказадилар.