Эквадорда яна бир сиёсатчи отиб ўлдирилди
Олам
−
15 Август 2023
4459Номаълум қуролли шахслар Эквадорнинг “Фуқаролик инқилоби” мухолифат ҳаракати аъзоси Педро Брионесни отиб ўлдирди. Бу ҳақда ушбу ҳаракатдан президентликка номзод Луис Гонсалес маълум қилди.
"Эквадор ўз тарихидаги энг қонли даврни бошдан кечирмоқда. Мен зўравонлик тўлқини қурбони бўлган ўртоқ Педро Брионес оиласи билан бирдамлигимни билдираман", деб ёзган у Х саҳифасида.
Гонсалес амалдаги ҳукуматни Эквадордаги хавфсизлик вазиятини ёмонлаштирганликда айблаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Брионес ундан пул ундирувчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ўлдирилган. Полиция сиёсатчига бошқа сабабларга кўра таҳдидлар бўлганми ёки йўқлигини текширмоқда.
Суиқасд президентликка номзод Фернандо Вильявисенсио 9 август куни Кито пойтахтида ўлдирилганидан бир ҳафта ўтмай содир бўлди. Номзод сайлов митингида отиб ташланганди. Кейинчалик мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь