Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади

Жамият

image

Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилишда айтилди.

Маълум қилинишича, эндиликда экспортни қўллаб-қувватлаш тизими ўзгариши белгиланди.

Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади.

Янги тизимга мувофиқ, Инвестиция вазирлиги чет элдаги қайси бозорда қандай маҳсулотлар харидоргир эканини аниқлайди. Уларга кириш учун ҳукуматлараро келишувларга эришади.

Савдо-саноат палатаси эса тадбиркорларга янги бозорлар талабларига мослашишга кўмаклашади.

Компания берадиган субсидия, кредит ва ёрдамлар янги тадбиркорлик рейтинги асосида, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулот билан янги бозорларга чиқаётган экспортчиларга ажратилади.

1 мартдан ушбу тизимни жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, айрим элчи ва савдо маслаҳатчилари янги бозорларни топиш, уларга маҳсулотларимизни олиб кириш ҳақида умуман бош қотирмаётгани кўрсатиб ўтилган.

Масалан, ўтган йили 13 та давлатга экспорт камайган.

Охирги икки йилда айрим мамлакатлар томонидан жами 18 та тариф ва нотариф тўсиқлар жорий қилинди. Шунингдек, баъзи давлатлар тайёр трикотаж, мато, кабель, ипак учун юқори бож ставкаларини қўллаяпти.

“Аслида маҳсулотларимизга ҳамкор топиш, экспорт тўсиқларини юмшатиш элчилар ва маслаҳатчиларнинг савдо йўналишидаги энг асосий вазифаси эмасми?” дейди Президент.

Шу муносабат билан барча элчи ва савдо маслаҳатчилари учун алоҳида самарадорлик кўрсаткичлари белгиланиши, ишини эплай олмаган ва KPIни бажармаганлари интизомий жазога тортилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Экспорт агентлиги Савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг