Экспорт агентлиги тайёр пулни йўналтирадиган “бухгалтер-кассир”га айланиб қолди – Президент
Жамият
−
18 Январь
4754Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда Экспорт агентлиги экспортчиларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ўрнига, давлатдан берилган тайёр пулни йўналтирадиган “бухгалтер-кассир”га айланиб қолгани танқид қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.
Лекин йиғилишда Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан биргаликда бу маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётгани кўрсатиб ўтилган.
Масалан, экспортолди молиялаштириш учун имтиёзли шартларда ажратилган ҳар бир долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келаяпти. Аммо электротехникада 2,5 доллар, қишлоқ хўжалигида ва фармацевтикада 3 долларни ташкил қилади.
Ачинарлиси, айрим корхоналарнинг экспорт ҳажми олинган кредитдан кам бўлган бўлса, баъзилари кредит олиб, умуман экспорт қилмаган.
Шунингдек, ўтган йили халқаро стандарт жорий қилиш ва сертификат олиш учун 4,5 миллиард сўм маблағ берилган 31 та корхона экспорт билан шуғулланмаган.
Экспорт агентлиги экспортчиларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ўрнига давлатдан берилган тайёр пулни йўналтирадиган “бухгалтер-кассир”га айланиб қолгани танқид қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15