Экология қўмитасига янги раис тайинланди
Жамият
−
17 Ноябрь 2020
6579Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинланди. Бу ҳақда қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси хабар берилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 16 ноябрь куни имзолаган тегишли фармони билан Алишер Мақсудов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган.
Алишер Мақсудов шу кунга қадар “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.
Алишер Мақсудов 1974 йилда туғилган. 1996 йилда Тошкент Тўқимачилик ва энгил саноат институтини ва 2003 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган.
• 2014-2015 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари;
• 2015-2017 йилларда "Ўзпахтасаноатекспорт" холдинг раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Қўмитанинг собиқ раиси Шавкатжон Абдураззоқов ушбу лавозимда олти ойдан кам ишлагач, жорий йилнинг сентябрь ойида Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинлан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь