Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинланади

Local

image

Бугун, 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.

Мажлисда депутатлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Шавкат Абдуразоқовнинг номзодини маъқулладилар.   

Шавкатжон Абдураззоқов бугунгача Вазирлар маҳкамасининг қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири (2017), Наманган туман ҳокими (2015-2017) сифатида ишлаган.

2018 йилнинг май ойидан буён Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Баҳром Қўчқоров бошқариб келаётган. 


Rate Count

109

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic