Эгизакларига гувоҳнома олишга чиққан фаластинликнинг уйи бомбаланди

Олам

image

Ғазо шимолидан Дайр ал-Балоҳга кўчирилган фаластинлик Муҳаммад Абу Ал-Қумсан тўрт кунлик эгизаклари учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишга чиққанида унинг уйи Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан бомбаланди. Бу ҳақда “The Hill” хабар берди.

Оқибатда эркак уйга қайтганида, Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ал-Қумсаннинг хотини ва янги туғилган эгизаклари ҳалок бўлгани маълум бўлди. Унинг рафиқаси, фармацевт Жоумана Арафа тўрт кун олдин эгизакларни дунёга келтирганини Facebook'даги саҳифасида эълон қилган эди. Ал-Қумсан маҳаллий ҳукумат идорасига туғилишни қайд этиш учун кетган. У ўша ерда бўлганида қўшнилари қўнғироқ қилиб, марказий Дайр ал-Балоҳ шаҳри яқинида бошпана қилган уйи бомбаланганини айтган. Унинг эгизаклари ҳам, хотини ҳам ҳалок бўлган.

“Нима бўлганини билмайман. Менга уйимга снаряд тушганини айтишди”, деган у.

“Associated Press” хабарига кўра, эр-хотин урушнинг дастлабки ҳафталарида Ғазо шаҳрини эвакуация қилиш тўғрисидаги буйруқни бажариб, армия буюрганидек ҳудуд марказидан бошпана излаган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даъво қилишича, 2023 йилнинг 7 октябридан буён камида 39 минг 929 фаластинлик ҳалок бўлган ва 92 минг 240 киши яраланган, сўнгги 24 соат ичида 32 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эгизак Ғазо Муҳаммад Абу Ал-Қумсан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг