Эдди Хоу “Ньюкасл Юнайтед”ни тарк этади – Романо

Спорт

image

Англиялик мураббий Эдди Хоу яқин кунларда “Ньюкасл Юнайтед” бош мураббийи лавозимини тарк этади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилди.

Романонинг маълум қилишича, ҳозирча Эдди Хоунинг бу қарорга келиш сабаблари очиқланмаган.
Журналист Дэвид Орнштейннинг хабар беришича, 48 ёшли мутахассис “Ньюкасл” раҳбариятига мураббийлик фаолиятидан қисқа танаффус олиш ҳамда сўнгги беш йил давомида эгаллаб келган лавозимини тарк этиш нияти ҳақида маълум қилган.

Эдди Хоу фаолияти давомида “Борнмут” ва “Бёрнли” клубларини ҳам бошқарган. Унинг қўл остида “Ньюкасл Юнайтед” 2024-2025 йилги мавсумда Англия Лига кубогини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда “қарғалар” лақабига эга клуб Англия Премьер-лигасини 12-ўринда якунлади. Чемпионлик эса “Арсенал”га насиб этди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг