Дзюдо: Болтабоевда ғалаба, Ҳожиева мусобақани тарк этди
Спорт
−
27 Июль 2021
3034Дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларига йўлланма олган Шарофиддин Болтабоев ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. У вануатулик Уго Кумбогани билан баҳс олиб борди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.
Кейинги босқичда у болгариялик Ивайло Иванов билан баҳс олиб боради. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Иванов аввалги босқичда рақибини 30 сония ичида мағлуб этган.
Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг бугунги иштирокини дзюдочи Фарангиз Ҳожиева бошлаб берди.
-63 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ҳожиева дастлабки баҳсни Кабо-Верде вакиласи Сандрин Биллетга қарши ўтказиб, оғриқли усулга тушиб қолди ва медаллар учун курашни анча эрта тарк этди. Таъкидлаш жоиз, Биллет кейинги даврада 5 карра жаҳон чемпиони ҳисобланган франциялик Кларисс Агбеньенуга қарши баҳс олиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь