Дўсматов бугун финал йўлланмаси учун жанг қилади

Спорт

image

Бугун, 10 ноябрь куни Амман шаҳрида қитъа чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Кун дастурида 10 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг жанглари рўйхати:

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) (15:25 дан сўнг);

-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон) (16:10 дан сўнг);

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) (16:40 дан сўнг);

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг);

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нарендер (Ҳиндистон) (18:10 дан сўнг);

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Ҳаркҳуу Энҳмандаҳ (Мўғулистон) (20:10 дан сўнг);

-57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (20:40 дан сўнг);

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Хитой аТайпейи) (20:55 дан сўнг);

-80 кг: Одилжон Аслонов - Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (21:55 дан сўнг);

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания) (22:20 дан сўнг).

Ярим финал жангларида ўзбек боксчиларига энг кўп Мўғулистон вакиллари тўқнаш келган. Шунингдек, икки нафардан Қозоғистон ва Ҳиндистон боксчилари ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарига қарши рингга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Do'smatov

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг