Дўсматов “анжанча” зарбалари билан Жаҳон чемпионини мағлуб этди

Спорт 16412
image
-

Бугун, 12 ноябрь куни Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари якунланади. Кун дастурида ўзбекистонлик боксчиларнинг чиқишларини Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов бошлаб берди.

-51 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик жангчи қозоғистонлик Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтарилди. Илк раундда рақибига бироз устунликни бой берган Дўсматов, қолган икки раундда фаол ҳаракатлари билан рақибидан устун келиб, яна бир бора Осиё чемпиони деган фахрли номга сазовор бўлди.

Маълумот учун, бу натижа Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг қитъа биринчилигидаги биринчи олтин медали ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги жангларда яна 6 нафар ўзбек боксчиси финал жангларида иштирок этишади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 914
Рейтинг: 3
Теглар
t
×