Душманимга ҳам қамоқни раво кўрмайман – Жапаров Атамбоев ҳақида

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервьюсида собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг озодликка чиқарилишига изоҳ берди. 

“Суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари қарор қилган экан, демак, биз суд қарорига бўйсунишимиз керак. Энг муҳими, қонун бўйича яшашни ўрганишимиз керак. Ўтган йили суд уни октябрь воқеалари, мактаб қурилиши, чет эл фуқароларига паспорт бериш билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича оқлади. Кейин улар ҳам суд қарорига рози бўлишимиз кераклигини айтишди. Биз ҳам розимиз”, дейди Президент. 

У ҳатто душманларига ҳам қамалишни раво кўрмаслигини айтган. 

“Илоннинг боласи ҳам қамоқда бўлмаслиги керак” деган нақл бор. Мен душманимнинг ҳам қамоқда бўлишини хоҳламайман. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Мен доим саховатли ва сабрлилар тарафидаман”, дейди. Биз сахий бўлишимиз керак. Худо йўлида бўлсак, барча ишларимиз олдинга силжийди”, дея қўшимча қилди Садир Жапаров. 

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев 14 февраль куни тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли озодликка чиққан эди. 15 февраль куни у Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри орқали даволаниш учун Испанияга жўнаб кетди

Атамбоев Озодликка чиққанидан сўнг, Президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга миннатдорлик билдирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг