Душанбеда имомлар вақтинча масжидларга келмасликни тавсия қилмоқда
Олам
−
04 Март 2020
6984Бугун, 4 мартдан эътиборан Тожикистон пойтахти Душанбедаги масжидлар намозхонлар учун ёпилмоқда. Бу Ҳақда Спутник Тожикистон хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча, 3 март куни хуфтон намози ўқилгандан сўнг, Шоҳмансур ва Исмоил Сомоний туманлари имом хатиблари энди улар намозларни ўз уйларида адо қилишларини маълум қилишган. Мазкур буйруқ ҳукумат тузилмасидан фуқароларни вазият ҳақидаги хабардор қилиш учун келиб тушган.
“Имом-хатиб бутун дунё бўйлаб коронавирус деб аталуви юқимли касаллик тарқалаётгани ва у тез юқишини айтди. Амалдорлар бу намозхонлар ва уларнинг оилалари саломатлиги мақсадида қабул қилинган вақтинчалик чора эканини айтишган.Бироқ одамлар қўрқмаслиги керак”, деган нашр билан мулоқот қилган суҳбатдошлардан бири.
Интернетда тарқалган мазкур хабарларга нисбатан Ҳукумат расмий муносабат билдиргани йўқ.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 79 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия, Ирландия, Эстония, Доминикан Республикаси, Беларусь, Нигерия, Янги Зеландия, Монако, Люксембург, Литва, Қатар, Исландия, Чехия, Озарбайжон, Дания, Мексика, Эквадор, Сан Марино, Нидерландия, Лихтенштейн, Чили, Аргентина, Украина, Тунис, Саудия Арабистони, Марокаш, Латвия, Иордания, Арманистон, Андорра, Сенегал, Индонезия ва Руминияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.
Айни вақтда коронавирус билан оғриганлар дунё миқёсида 94149 кишини ташкил этмоқда. Вирус сабаб қурбон бўлганлар сони эса 3219 тага етди, 50871 киши эса ушбу вирусдан даволанишга муваффақ бўлди.