Дуров Хитой СИ борасида АҚШдан ўзиб кетаётганининг сабабини айтди 

Олам

image

Telegram асосчиси Павел Дуров агар АҚШда ўрта таълим тизими тубдан ўзгармаса, Хитойнинг ўсиб бораётган технологик устунлиги муқаррар бўлиб қолишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.

“Хитойнинг DeepSeek стартапи муваффақият қозонганидан сўнг, кўпчилик Хитой АҚШни сунъий интеллект соҳасида қанчалик тез қувиб етганига ҳайрон қолади. Бироқ Хитойнинг алгоритмик самарадорликдаги тараққиёти йўқ жойдан пайдо бўлмади. Хитойлик ўқувчилар аллақачон халқаро олимпиадаларда математика ва дастурлаш бўйича бошқалардан ўзиб кетишган”, дейди Павел Дуров.

Дуровнинг фикрича, Хитой ўрта таълим тизими, айниқса, аниқ фанлар бўйича мутахассислар тайёрлашда Ғарбдан устун туради.

“Хитой таълим тизими ўқувчилар ўртасида қаттиқ рақобатни рағбатлантиради. Бу эса юқори самарали совет моделидан олинган тамойил”, дейди Telegram асосчиси.

Дуровнинг ишончи комилки, кўпчилик ўқувчилар мактабни мусобақа сифатида қабул қилади, рақиблар орасида биринчи ўринни эгаллашга интилади. Ўзлаштиришда шаффофликнинг йўқлиги шуҳратпараст ўсмирлар учун ўқишни маъносиз қилиб қўйиши мумкин. Натижада, иқтидорли болалар кўпинча видео ўйинларни янада жозибали деб топади, чунки у ерда ҳеч бўлмаганда ҳар бир ўйинчининг рейтинги кўринади.

“Ғарб мактаблари болаларни босим ва истеҳзолардан ҳимоя қилиш учун рақобатдан қочаётган бир пайтда, бу энг яхши ўқувчиларни демотивация қилади. Ютқазганларни чиқариб ташласангиз, ғолибларни ҳам чиқариб ташлайсиз. Ҳар бир ўқувчига унинг ютуқларидан қатъи назар, мен чемпионман, деб айтиш яхши туюлиши мумкин, аммо ҳақиқат шуки, ўқишни тугатгандан сўнг бу иллюзияни тезда йўқ қилади. Воқелик, яхши ният билан амалга ошириладиган мактаб сиёсатидан фарқли ўлароқ, спорт, бизнес, фан ёки технологияда бўлсин, ўзининг ижтимоий баҳолари ва рейтингларига эга”, деб ёзади Дуров.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда ишлаб чиқилган DeepSeek сунъий интеллект тизими ChatGPT’дан самаралироқ ва арзонроқ эканини кўрсатганидан сўнг, Ғарб техногигантлари акциялари кескин пасайишни бошлаганди. 27 январь савдо куни давомида чип ишлаб чиқарувчи Nvidia компанияси акциялари деярли 17 фоизга пасайган. Бу пасайиш компаниянинг бозор капитализациясини 600 миллиард доллардан кўпроқ камайишига олиб келган. Nvidia компаниясининг рақобатчилари, жумладан Marvell, Broadcom, Micron ва TSMC ҳам сезиларли даражада зарар кўрган.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Павел Дуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг