Дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги эълон қилинди
Бу қизиқ
−
14 Июнь 5227 2 дақиқа
Жаҳон университетлари рейтинги маркази (CWUR) 2025-2026 йиллар учун топ-1000 рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда CWUR матбуот хизмати хабар берди.
Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШнинг Гарвард университети эгаллаган. Кучли ўнликка (Топ-10) Американинг саккизта ва Буюк Британиянинг иккита олий таълим муассасаси кирган. Улар қаторида Стэнфорд университети, Массачусетс технология институти, шунингдек, Кембриж университети, Оксфорд университети, Йель университети, Пенсильвания университети, Колумбия университети. Энг яхши ўнталикнинг сўнгги ўрнини Калифорния технология эгаллаган.
“Топ-10 таликка кирган университетлар ва қолган олий ўқув юртлари ўртасидаги фарқ тобора кенгайиб бормоқда. Рейтингдаги асосий омил – бу илмий тадқиқотлардир. Агар ҳукуматлар ўз университетлари рейтингнинг юқори қисмидаги институтлар билан рақобатлашишини хоҳласалар, илмий ишларга сармоя киритишлари керак”, дейди ташкилот президенти Надим Маҳассен.
CWUR’нинг 2025-2026 йилги рейтингидан 60 дан ортиқ давлатнинг ўқув юртлари жой олган. Жумладан, унда АҚШнинг 200 дан зиёд, Хитойнинг 100 дан ортиқ ва Буюк Британиянинг 60 дар ортиқ университети бор. Қолган ўринларни Жанубий Корея, Италия, Испания, Канада, Австралия ва бошқа ривожланган давлатлар бўлишиб олган. Ушбу рейтингда Ўзбекистон олий таълим муассасаларидан бирортаси жой олмаган.
Қайд этилишича, Топ-1000 рўйхати қуйидаги омиллар асосида тузилади: битирувчилар ва академиклар орасида халқаро танловлар ғолиблари сони, уларнинг иш билан бандлиги, шунингдек, илмий ишларнинг сони, нуфузи ва уларга бўлган иқтибослар сони.
Жаҳон университетлари рейтинги маркази (CWUR) – таълим ва тадқиқот фаолияти сифатини ошириш мақсадида давлат ҳокимияти органлари ҳамда университетларга услубий ва стратегик тавсиялар ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган етакчи консалтинг компаниясидир. CWUR дунёдаги энг йирик университетлар рейтингини чоп этади. Ушбу рейтингни тузишда олий ўқув юртлари, улар томонидан тақдим этилган сўровномалар ва маълумотлардан қатъи назар, таълим сифати, битирувчиларнинг ишга жойлашиш истиқболлари, тадқиқотлар даражаси ва инновациялар соҳасидаги фаолияти бўйича баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исландия, Янги Зеландия, Швейцария, Словения ва Ирландия дунёдаги энг хавфсиз 5 та давлат деб тан олинганди.
Live
Барчаси