Дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири – Кейн Конте ҳақида
Спорт
−
21 Январь 2022
2912Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн бош мураббий Антонио Контенинг “шпорлар”даги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“У – дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. Охирги бир-икки йил ичида биз хоҳлаган чўққиларга чиқа олмадик. Лекин бизда қўлга киритилган устунликдан фойдаланиш имконияти бор. Конте – талабчан мураббий. У қўлидан келган ҳамма нарсани қилади. Футболчилар унинг талабларига яхши жавоб беришади, ҳамма муваффақиятга эришиш учун астойдил ҳаракат қилади ва бу бизнинг клубдаги асосий мақсадимиз. Футболчиларнинг вазифаси мураббийга клубни энг юқори даражага олиб чиқишга қодир эканимизни кўрсатишдир”, дейди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни АПЛда 17-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Тоттенхэм” сўнгги дақиқада иккита гол уриб, “Лестер Сити”ни мағлуб этди – 3:2.
Маълумот учун, Кейн жорий мавсум АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.