Дунёнинг энг яхши футболчилари билан биргаман — Лионель Месси

Спорт 3735
image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси янги клуби билан яна бир бор Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш нияти борлигини айтиб ўтди.

“Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш. Мен мукаммал жамоага келдим. Бу ерда дунёнинг энг яхши футболчилари йиғилган. Ёзги трансферларда олиб келинган футборлчиларсиз ҳам, сўнгги йилларда ПСЖ Чемпионлар Лигасини ютишга яқин келди”, деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ёзги трансферлар ойнасида, Ашраф Ҳакими, Данилу Перрейра, Жоржиньо Вейналдум, Серхио Рамос, Жанлуижи Доннарумма, Серхио Рамос ва Лионель Месси учун 76 миллион евро сарфлади. Уларнинг умумий йиллик маоши эса солиқлар билан биргаликда 140 миллион еврога тенг.

Аввалроқ, ПСЖ президенти Роналду, Месси ва Неймарни бир жамоада ўйнатиш орзуси борлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 2.9
t
×