Дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида етакчи ўзгармади

Спорт

image

Украиналик профессионал боксчи Александр Усик айни пайтда вазн тоифасидан қатъи назар (P4P), дунёнинг энг яхши жангчиларининг янгиланган рейтингида етакчи бўлди. Бу ҳақда “The Ring” хабар берди.

Рейтингда юқори учликда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. 2-ўринда япониялик Наоя Иноуэ, 3-ўринда америкалик Теренс Кроуфорд қайд этилди.

Кучли ўнликда битта ўзгариш бўлди. Япониялик Юнто Накатани тўққизинчи, Эррол Спенс эса 10-ўринга кўтарилди.

P4P рейтинги:

1.Александр Усик;
2.Наоя Иноуэ;
3.Теренс Кроуфорд;
4.Сауль Альварес;
5. Жесси Родригес;
6.Артур Бетербиев;
7.Дмитрий Бивол;
8. Жервонта Дэвис;
9.Юнто Накатани;
10.Эррол Спенс.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов 3 август куни Американинг Лос-Анжелес шаҳрида P4P етакчиларидан бири Теренс Кроуфорд билан жанг қилади. Мазкур жангдаги ғалаба Мадримовни P4P рейтингига киритиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Усик Теренс Кроуфорд Наоя Иноуэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made