Дунёнинг энг сердаромад футболчилари маълум бўлди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва ПСЖ клубининг футболчиси Килиан Мбаппе дунёнинг энг сердаромад ўйинчисига айланди. Франциялик ҳужумчининг бир йиллик даромади 128 миллион долларга баҳоланмоқда. Шундан 110 миллион доллари футболдаги фаолияти учун бериладиган маблағ бўлса, 18 миллион доллар Мбаппенинг майдондан ташқаридаги ишларидан келадиган маблағдир. Бу ҳақда “Forbes” журнали ёзмоқда.

Қайд этиш керакки, журнал футболчиларнинг фақатгина 2022-2023 йилги мавсумдаги умумий даромадини ҳисоблаб чиққан. Футболчиларнинг даромади иккига бўлинган. Биринчиси, ўйинчиларнинг футболдаги фаолиятидан тушадиган даромадларини ўз ичига олади. Иккинчисида эса реклама, ҳомийлик шартномалари ва бизнес ортидан келадиган маблағлар ҳисоблаб чиқилган.

Иккинчи ўринга ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси Лионель Месси жойлашган. Леонинг бир йиллик даромади 120 миллион долларни ташкил қилади. Месси 65 миллион долларни футболдаги фаолиятидан ва яна 55 миллион долларни реклама ва ҳомийлик шартномалари ортидан ишлаб топади. 

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду кучли учликни якунлаб берди. Португалиялик футболчининг йиллик даромади 100 миллион долларга баҳоланган. Роналду 40 милллион долларни “Юнайтед”дан маош сифатида олса, 60 миллион долларни футболдан ташқарида ишлаб топади. 

“Forbes” талқинига кўра, дунёнинг энг сердаромад 10 нафар футболчиси билан танишинг:

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 128 миллион доллар (маош – 110 миллион доллар + реклама ва ҳомийлик 18 миллион доллар);

2. Лионель Месси (ПСЖ) – 120 миллион доллар (65+55);

3. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”) – 100 миллион доллар (40+60);

4. Неймар (ПСЖ) – 87 миллион доллар (55+32);

5. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) – 53 миллион доллар (35+18);

6. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) – 39 миллион доллар (35+4);

7. Роберт Левандовски (“Барселона”) – 35 миллион доллар (27+8);

8. Эден Азар (“Реал”) – 31 миллион доллар (27+4);

9. Андрес Иньеста (“Виссел Кобе”) – 30 миллион доллар (25+5);

10. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”) – 29 миллион доллар (25+4).

Аввалроқ, Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун асосий номзодлар эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Килиан Мбаппе Неймар Криштиану Роналду Андрес Иньеста Эден Азар Эрлинг Холанд Муҳаммад Салоҳ Кевин де Брюйне Роберт Левандовски

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг