Дунёнинг энг “сахий давлатлари” маълум бўлди

Олам

image

АҚШ, Туркия ва Германия ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг кўп гуманитар ёрдам кўрсатаётган давлатлар рейтингида етакчи бўлди. Бу ҳақда Британиянинг “Development Initiatives” ташкилоти томонидан эълон қилинган 2021 йил учун тузилган дунёдаги энг “саховатли давлатлар” глобал рейтингида кўрсатилган.

Рейтингда ўтган йили 9,768 млрд долларга тенг инсонпарварлик ёрдами кўрсатган АҚШ етакчилик қилмоқда. Америка 2020 йилга нисбатан 12,3 фоиз кўп инсонпарварлик ёрдами кўрсатган.

Туркия иккинчи ўринда. Туркия ҳукумати томонидан ўтган йили гуманитар операциялар учун ажратилган маблағ миқдори 5,587 миллиард долларни ташкил қилган. Бироқ мамлакат ўтган йилга нисбатан 23,3 фоиз кам ёрдам ажратган.

Учинчи ўрин Германияга насиб қилган. Мамлакат 2021 йилда 3,166 млрд гуманитар ёрдам кўрсатган. Бу 2020 йилга нисбатан 11,2 фоизга кўп.

Ўз навбатида, 2021 йилда Яман, Сурия, Фаластин, Афғонистон, Эфиопия ва Жанубий Судан энг кўп гуманитар ёрдам олган.

“Anadolu” агентлигининг ёзишича, 2013, 2014 ва 2015 йилларда Туркия бу рўйхатда учинчи, 2016 ва 2020 йилларда иккинчи, 2017, 2018 ва 2019 йилларда эса биринчи ўринни эгаллаган. 2020 йилда кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами ҳажмининг ЯИМга нисбати бўйича давлатлар рўйхатида Туркия етакчи бўлган.

Шу билан бирга, ҳисобот муаллифлари инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ҳисоблашда Туркия томонидан мамлакатдаги суриялик қочқинларга кўрсатилган ёрдамни ҳисобга олмаганини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

инсонпарварлик ёрдами

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг