Дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида Ўзбекистон 79-ўринни эгаллади
Жамият
−
13 Июль
7775"Henley & Partners" халқаро консалтинг компанияси томонидан тузилган дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида Ўзбекистон 79-ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда фуқаролик паспортига эга бўлганлар 64 та давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда кириш имконига эга. 2023 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда 78-ўринни банд қилганди. Шу йилнинг бошидаги маълумотларга кўра эса 80-ўринда бўлган.
Ўзбекистондан ташқари Куба, Монголия ва Мозамбик каби мамлакатлар ҳам 79-ўринда қайд этилган.
Рейтингда биринчи ўринни Сингапур паспорти эгаллаган бўлиб, ушбу мамлакат фуқаролари 195 та мамлакатга визасиз кириш имкониятига эга. Рейтингда иккинчи ўринни эса Франция, Германия, Италия, Япония ва Испания (194 та давлатга визасиз кириш) банд қилган. Австрия, Финляндия, Исландия, Люксембург, Нидерландия, Жанубий Корея ва Швеция эса 193 та давлатга визасиз кириш имконияти билан рейтингнинг учинчи ўрнини эгаллаган.
Шунингдек, Украина 32-ўрин (149 та давлат), Россия 50-ўрин (120 давлат), Туркия 51-ўринни (118 давлат) қайд этган.
Марказий Осиё давлатларининг паспорт рейтингидаги ўрни қуйидагича:
- Қозоғистон 67-ўрин (79 та давлат);
- Қирғизистон 78-ўрин (65 та давлат);
- Тожикистон 82-ўрин (60 та давлат);
- Туркманистон 90-ўрин (52 та давлат);
LiveБарчаси