Дунёнинг энг буюк футболчиси ким? Оксфорд профессори формула ишлаб чиқди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Оксфорд университетининг математика профессори, доктор Том Кроуфорд Livescore статистика маркази билан биргаликда тарихдаги энг яхши футболчини аниқлаш учун махсус формула ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, мутахассис “Олтин тўп” совринини икки ва ундан ортиқ марта қўлга киритган футболчиларни ўрганган. Истисно тариқасида, баъзи афсонавий футболчилар – Пеле ва Марадона ҳам рўйхатга киритилган. 

Кроуфорд миллий ва халқаро турнирлардаги ғалабалар, жамоавий ва индивидуал мукофотлар, клублар ва терма жамоалар учун киритилган голлар, халқаро ва шахсий рекордлар ҳамда “Олтин тўп” учун курашда олинган овозлар сонини ҳисобловчи формулани ишлаб чиқди.

Тадқиқотларга кўра, тарихдаги энг яхши футболчи номи “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди. Рейтингда иккинчи ўринни ПСЖ футболчиси Лионель Месси, учинчи ўринни эса бразилиялик Пеле эгаллади. Кучли бешликдан санаб ўтилган футболчилардан ташқари, собиқ футболчилар Ференц Пушкаш ва Роналдо Назарио ўрин олди.

Шунингдек, Марко ван Бастен, Алфредо Ди Стефано, Мишель Платини, Диего Марадона ва Йохан Кройф кучли ўнликка якун ясади.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду Пеле Марадона Роналдо Том Кроуфорд

Баҳолаганлар

984

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг