Дунёдаги энг яхши кўрсаткич: Байден АҚШ пандемиядан сўнг тикланаётганини маълум қилди
Олам
−
05 Июль 2021
3262АҚШ коронавирус устидан ҳали ҳам ғалаба қозонмаган, аммо мамлакат пандемиядан сўнг фаол тикланишни бошлаган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилган.
Америка раҳбарининг сўзларига кўра, вирус энди мамлакатни “фалаж” қилмаяпти ва расмийларнинг АҚШ COVID-19 дан озод бўлганини эълон қилиши “ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ”.
“Корхоналар очилмоқда ва яна ишчиларни ёлламоқда. Биз янги иш жойлари ва иқтисодий ўсишнинг рекорд даражада ўсишини кузатяпмиз, бу сўнгги ўн тўрт йил ичида энг яхшиси ва мен қўшимча қиламанки, дунёдаги энг яхши кўрсаткич ҳам”, деган Байден.
Бундан ташқари, Америка Қўшма Штатлари Президенти коронавирусни тезроқ енгиш учун мамлакат фуқароларини фаолроқ эмланишга чақирган. Унинг сўзларига кўра, бу улар қила оладиган “энг ватанпарвар қадам”.
“Шунинг учун, илтимос, агар сиз ҳали ҳам эмланмаган бўлсангиз, буни бажаринг, ҳозироқ бажаринг”, деган Байден.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 33,7 млнга етган. 605 мингдан кўп киши вафот этган.
LiveБарчаси