Дунёдаги энг яхши коронавирус вакцинаси маълум бўлди
Олам
−
06 Май 2021
20276"Бутунжаҳон вакцина конгресси – 2021" мутахассислари коронавирус инфекциясига қарши энг яхши вакцина номини маълум қилди.
Қайд этилишича, Moderna коронавирусга қарши энг яхши вакцина деб топилган.
АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларда фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун лицензияга эга бўлган ушбу препарат AstraZeneca, Bharat Biotech, Janssen, Medicago, Novavax, Pfizer-BioNtech, "Спутник V" ва ҳайвонларни эмлашга мўлжалланган Zoetis вакциналарини ортда қолдирган.
Шунингдек, Moderna "Вакциналар учун энг яхши янги технологиялар" мукофотига сазовор бўлган.
ЖССТнинг стратегик маслаҳат гуруҳи маълумотларига кўра, Moderna вакцинасининг биринчи дозаси қабул қилингандан 14 кун ўтгач, COVID-19 дан ҳимоя самарадорлиги тахминан 92 фоизни ташкил қилади.
LiveБарчаси