Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
Олам
−
19 Январь 2022
17949Дунёдаги энг кекса эркак испаниялик Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия 112 ёшида Леонда вафот этди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтига таяниб хабар берилган.
“Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия 112 ёшу 341 кунлигида ўз уйида оламдан ўтди”, дейилади хабарда.
Эркак 2021 йил 10 сентябрда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган, ўшанда у 112 ёшу 211 кунлик бўлган. Сатурнино де ла Фуэнте 1909 йил 11 февралда Леонда туғилган. Таъкидланишича, эркак бўйи паст бўлгани (150 сантиметр) туфайли Испания фуқаролар уруши (1936-1939) даврида армияга чақирилмаган, кейин у ўзининг пойабзал бизнесини очиб, аскарлар учун пойабзал ясашни бошлаган.
Қайд этилишича, у бўш вақтларида футбол ўйнаган. Сатурнино де ла Фуэнте ва унинг рафиқаси еттита қизни вояга етказган. Шунингдек, уларнинг 14 невара ва 22 чевараси ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Хитойнинг энг кекса фуқароси Алимхан Сейти 135 ёшида вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь