Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
Бу қизиқ
−
26 Ноябрь
9653Дунёдаги энг кекса эркак – Буюк Британия фуқароси Жон Альфред Тиннисвуд 112 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласига таяниб, “Mirror” нашри хабар берди.
Гиннеснинг рекордлар китоби 2023 йилнинг апрель ойида 111 ёшли Тиннисвудни дунёдаги энг кекса тирик эркак сифатида тан олган. У 1912 йил 26 август куни (Титаник чўккан йил) Британиянинг Ливерпуль шаҳрида туғилган.
Маълумот учун, Тиннисвуд ўз ҳаёти давомида Буюк Британияда 24 бош вазир алмашганини кўрган ва Иккинчи жаҳон уруши фахрийси сифатида эътироф этилган. Ундан узоқ умрининг сири ҳақида сўралганда, буни “ҳақиқий омад”, деб таъкидлаган ва соғлом ҳаёт кечириш учун асосий маслаҳат сифатида “меъёрни сақлаш”ни тавсия қилган.
У жорий йилнинг 20 ноябрь куни Англиянинг Саутпорт шаҳридаги қариялар уйида вафот этган. Тиннисвуднинг бир қизи, тўрт нафар набираси ва уч нафар эвараси бор.
Эслатиб ўтамиз, Тиннисвуд август ойида 112 ёшини нишонлагани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси