Дунёдаги энг катта ойна билан қопланган бино қандай кўринишда? (фото)
Бу қизиқ
−
24 Июнь 2023
15286Дунёдаги энг катта ойна билан қопланган бино “Маraya” (“Кўзгу”) концерт зали бўлиб, у Саудия Арабистони Аль-Ула чўл ҳудудида жойлашган. Мазкур ноодатий бинонинг фотосуратлари CNN нашри томонидан тақдим этилди.
2020 йилги Гиннеснинг рекордлар китобига “Дунёдаги энг катта ойна билан қопланган бино” номи остида кирган “Маraya” концерт зали Саудия Арабистони Аль-Ҳижр археологик ҳудудидан 22 км узоқликда жойлашган бўлиб, UNESCO'нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган объектдир.
Қироллик ҳукумати 2017 йилда мазкур ҳудудда эътиборни кучайтирган ва махсус Аль-Ула Қироллик комиссияси ташкиллаштирилганидан кейин бу минтақада катта ўзгаришлар рўй берган. 2018 йилнинг декабрь ойида расман очилган “Мaraya” концерт зали ана шундай ўзгаришлардан бири эди. Иншоотнинг умумий сиғими 1600 дан ортиқ кишини ташкил этади.
Иншоот Миландаги Gio Formo Studio Associato студияси томонидан қисқа вақт ичида лойиҳалаштирилган бўлиб, у ерда маданий тадбирлар, бадиий дастурлар ва мусиқий чиқишлар амалга оширилади. Бинонинг ташқи кўриниши атрофдаги чўлнинг сароб эффектини беради.