Дунёдаги энг катта олмос 12 млн долларга сотилди

Олам

image

Женевадаги Christie's аукцион уйида дунёдаги энг катта – 205 каратли сариқ “Қизил Хоч” олмоси 12 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда аукцион уйи сайти хабар берган.

Christie's бу олмосни учинчи бор намойиш қилмоқда — у биринчи марта 1918 йилда Қизил Хоч фойдасига гуманитар кимошди савдосида пайдо бўлган, ўшанда уни Лондоннинг S.J. Phillips заргарлик фирмаси сотиб олган. 1973 йилда қимматбаҳо тош яна кимошди савдосига қўйилган ва 1,8 миллион Швейцария франкига сотилган. 

Қимматбаҳо тош 1901 йилда Жанубий Африкадаги De Beers конида топилган оғирлиги 370-380 карат бўлган олмосдан олинган. 

Тош сотишдан тушган маблағнинг бир қисми Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фондига ўтказилиши кутилмоқда. 

Женевадаги кимошди савдосида яна бир ноёб лот қўйилган. Кимошди савдосига қўйилган энг катта соф олмос оғирлиги 228,3 карат бўлган The Rock. У 21,6 миллион Швейцария франкига сотиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион олмос

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг