Дунёдаги энг катта мовий олмос 44 млн долларга сотилди

Бу қизиқ

image

Женевада кимошди савдосига қўйилган энг катта мовий олмос – Bleu Royal 44 млн долларга сотилди. Бу ҳақда RBC хабар берди.
Christie’s аукцион уйида сотилган ёрқин мовий рангга эга бўлган қимматбаҳо тош шу кунгача топилган олмослар ичидаги энг ноёбларидан бири ҳисобланади. 

Мутахассислар унинг оғирлиги 17,61 каратни ташкил қилишини инобатга олиб, камида 50 млн долларга сотилишини тахмин қилган эдилар. Christie’s кимошди савдо уйининг заргарлик буюмлари бўлими раҳбари Макс Фосеттнинг айтишича, Bleu Royal олмоси ноёб ранги ва ноксимон шаклини сақлаб қолгани учун ҳам юқори баҳоланади.

Олмос 50 йил давомида шахсий коллекцияда сақланаётган бўлиб, платина ва пушти рангларни ўзида мужассамлаштирган тилло узукни безаб турибди. 

"Биз олмосга қўйилган якуний нархдан мамнунмиз. Бу жорий йилда барча аукцион уйларидаги заргарлик буюмларининг ичида юқори нархдагисидир", деган Christie’s кимошди савдо уйининг заргарлик буюмлари бўлими раҳбари Макс Фосетт.

Заргарлик буюмлари орасидаги аукцион рекордларидан бири – 2016 йилда 57,5 млн долларга сотилган 14,62 каратли Oppenheimer Blue'га тегишлидир. Шунингдек, 2017 йилда Гонконгдаги Sotheby's аукционида 59 каратли Пушти Юлдуз олмоси ҳам рекордни янгилаб, 71,2 млн долларга сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион рекорд олмос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг