Дунёдаги энг бой одамларнинг умумий бойлиги маълум қилинди

Олам

image
2020 йилнинг энг ёш миллиардери номи маълум қилинди north_east

2020 йилнинг энг ёш миллиардери номи маълум қилинди

"Forbes" журнали дунёнинг энг бой одамлар рўйхатини чоп этди. Рўйхатга 2095 мингта миллиардер киритилган. Қуйида уларнинг энг бой 5 нафари билан танишиш мумкин. 

"Amazon" бош директори Жефф Безос учинчи йил кетма-кет "Forbes" рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг умумий бойлиги 113 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Безоснинг жамғармаси сўнгги бир йил ичида 13 миллиардга камайган.

Рўйхатнинг кейинги ўрнини бу йил 18 миллиард доллар йўқотган, "Microsoft" компанияси асосчиси Билл Гейтс эгаллаган. Унинг умумий бойлиги 98 миллиард доллар эканлиги айтилмоқда.

Учинчи ўринда Бернард Арнаулт қайд этилган. Унинг бойлиги 76 миллиард доллар, деб кўрсатилган. У LVMH  (Louis Vuitton Moet Hennessy) француз компаниялар гуруҳининг бош директори ҳисобланади. 

"Berkshire Hathaway" инвестиция фонди раҳбари Уоррен Баффет рейтингнинг тўртинчи поғонасини банд этган. Унинг бойлиги 67,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. У ҳам бу йил йўқотишга учраган. Баффетнинг бойлиги 15 миллиард долларга камайган.

Рўйхатдаги дунёнинг бешинчи энг бой одами 59 миллиард долларга эга миллиардер Ларри Эллисон. Ларри "Oracle" компаниясининг асосчиси ҳисобланади.

Рейтингда жами 2095 нафар дунё миллиардери бор. Уларнинг умумий бойлиги 8 триллион долларга тенг. 2019 йилдаги рейтингда умумий бойлиги 8,7 триллион долларга яқин 2153 нафар миллиардер бор эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Forbes

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг