Дунёда Самарқанд каби тарихан муҳим роль ўйнаган шаҳарлар кам – Рубио
Жамият
−
18:00 646 1 дақиқа
Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистонгда бўлиб турган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонида журналистлар олдида чиқиш қилди ва дунёда Самарқанд каби тарихан муҳим роль ўйнаган шаҳарлар кам.
“Ер юзида Самарқанд каби глобал савдода тарихан муҳим роль ўйнаган жойлар камдан-кам учрайди. Бугун бу ерда бўлиб, нафақат тарихни йодга олиш, балки келажак учун имкониятлар ҳақида фикр юритиш мен учун шарафдир”, дейди Рубио.
АҚШ Давлат котиби мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш режалари ҳақида ҳам сўз очган. Унинг маълум қилишичқ, Самарқандда қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари иштирокида музокаралар олиб борилмоқда. Томонлар миллиардлаб долларлик келишувлар имкониятини муҳокама қиляпти.
Бундан ташқари, Марко Рубио АҚШ компаниялари Ўзбекистонда бизнес юритишга қизиқиш билдираётганини, ташриф якунида янги келишувлар эълон қилиниши мумкинлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилган бизнес тадбирлари доирасида савдо, инвестиция ва технологик ҳамкорлик соҳасида умумий қиймати 12 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи 54 та шартномадан иборат пакет имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси