Дунёда нефть нархи яна “қулади”

Олам 6356
image

Дунёда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини хавфи ортиши фонида нефть нархининг пасайиши тезлашди.

Тошкент вақти билан соат 20:06 да Шимолий денгизнинг Brent маркали нефтининг ноябрь фьючерслари нархи 4,06 фоизга пасайиб, бир баррели 41,4 долларга тенг бўлди. WTI маркасининг ноябрь фьючерслари нархи 4,45 фоизга арзонлашиб, бир баррели 39,48 долларша тенг бўлди.

WTI`нинг октябрь фючерслари нархи 4,14 фоизга пасайиб, бир баррели 39,41 долларга тенг бўлди.

Нефть савдогарлари янги коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини бутун дунё иқтисодияга босим ўтказиши ва хомашёга бўлган талабнинг пасайишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Кўпгина давлатларда касалланганларнинг ортиши кузатилиши ортидан карантин чоралари кучайтириляпти.

Ливияда нефть қазиб олишнинг тиклангани “қора олтин” нархига қўшимча босим бўляпти.

Эслатиб ўтамиз, бундай аввал жорий йилнинг март-апрель ойларида дунё бозорида нефтнинг нархи тушиб кетганди. Бунга мамлакатларда коронавирус сабаб ўрнатилган карантин чекловлари сабаб бўлганди. Карантин сабаб йирик ёнилғи истеъмолчилари ишини тўхтатган ва ҳатто, автомобиллар ҳам ҳаракатланмай қўйганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 182
Рейтинг: 3
Теглар
t
×